Коррупциясиз яшай олмасангиз, кетинг! – Ташиев

Олам

image

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига мурожаат қилиб, давлат хизмати ҳалол ва принципиал меҳнатга қодир бўлмаганлар учун мақул жой эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, коррупцияда айбдор деб топилган барча давлат амалдорлари янги, қаттиққўл тартибга мувофиқ қатъий жавобгарликка тортилади ва бу амалиёт давом этади.

“Агар сиз ҳалол меҳнат қилиб, қонуний йўл билан топган даромадингиз билан фарзандларингизни боқмасангиз, кетинг. Бизнес билан шуғулланинг, тадбиркор бўлинг, яхши маошли иш топинг. Лекин оилангизни азоб-уқубатларга тортманг”, дея таъкидлади Қамчибек Ташиев.

Унинг қўшимча қилишича, порахўр амалдорлар қўлга олинганидан сўнг давлат хизматчиларининг қариндошлари доимий равишда унинг олдига келиб, уларнинг озод этилишини сўрашади. У бунга мисол ҳам келтирди. Ташиевнинг айтишича, махсус хизматлар раҳбари Қора-Болта собиқ ҳокимининг онаси ҳақида гапирди, у унга вазиятга таъсир қилиш илтимоси билан уч марта мурожаат қилган.

“Бу аёлнинг қийналаётганини ҳар гал кўрганимда ичим оғрияпти. Лекин собиқ ҳокимнинг жиноятлари тергов томонидан тасдиқланган, материаллар судда ҳам бор. У қонун доирасида жазоланади”, дейди у.

Қамчибек Ташиев коррупция билан шуғулланган барча мансабдор шахслар жавобгарликка тортилишини огоҳлантирди. У давлат хизматчиларини танлов қилишга чақирди:

“Ҳалол ишланг ёки ишдан кетинг, акс ҳолда жавобгарлик муқаррар”, таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев иштирокидаги йиғилишда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда вакилларидан иборат 24 киши қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Қамчибек Ташиев собиқ ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг