Ленарт Карл Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Спорт
−
06 Июнь 742 1 дақиқа
“Бавария” ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ленарт Карл жароҳати туфайли 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Футболчи аввалроқ машғулотлар пайтида жароҳат олган эди. Бу ҳақда Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн маълум қилган. Энди эса, Карлга мушаклари ёрилиши ташхиси қўйилгани хабар қилинди.
Шу сабабли ярим ҳимоячи Жаҳон чемпионатига тайёр бўлмайди. Унинг ўрнини Германия терма жамоаси таркибида “Лейпциг” футболчиси Ассане Уэдраого эгаллайди.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси “Э” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Нико Пас яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси