“Ливерпуль”нинг яна бир афсонаси ёзда клубни тарк этади
Спорт
−
13:42 480 1 дақиқа
Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Эндрю Робертсон мавсум сўнгида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Мерсисайд клуби ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилди.
Шотландиялик футболчи “Ливерпуль” сафига 2017 йилда “Халл Сити” сафидан келиб қўшилганди ва шу вақт ичида у “қизиллар” сафида жами 372 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол киритди ва 76 бор жамоадошларига голли узатма берди. Шунингдек, у жамоаси билан Европа Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги, Қитъалараро кубок (клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати), Англия Премьер-лигаси (икки бор), Англия кубоги, Англия Лига кубоги (икки бор) ва Англия Суперкубогида зафар қучди.
Маълумот ўрнида, “Ливерпуль” ЕЧЛда юришини давом эттирмоқда. Жамоа чорак финал дастлабки ўйинида “Пари-Сен Жермен”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Клубларнинг жавоб ўйини 14 апрель куни “Энфилд”да бўлиб ўтади.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси