Луис Энрике “Реал Мадрид”ни бошқариши мумкин – манба

Спорт

image

Испаниялик мутахассис Луис Энрике “Реал Мадрид” бош мураббийлиги бўйича музокараларга очиқ ва агар клуб томонидан аниқ таклиф тушса, Мадрид жамоасини бошқаришга тайёр. Бу ҳақда “Speedline” нашри хабар берди.

Манбага кўра, агар “Реал Мадрид”да бош мураббий алмашинуви юз берса, Энрикенинг номи клуб раҳбариятининг қисқа рўйхатидан ўрин олади. 

Аввалроқ, Луис Энрике ПСЖнинг шартномани узайтириш бўйича таклифларини рад этгани ҳақида хабар берган эди. Испаниялик мураббий Париж клуби билан 2027 йил 30 июнгача бўлган амалдаги шартномасини якунлаб, сўнг жамоани тарк этишни режалаштирган. Бироқ, топ-клубдан таклиф тушса, у 2026 йил ёзидаёқ муддатидан олдин кетиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Луис Энрике 2023 йил ёзидан буён ПСЖ бош мураббийси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Унинг қўл остида парижликлар икки марта Лига 1, икки марта Франция кубоги ва уч марта Франция Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, клуб Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва Қитъалараро кубокда ҳам ғалаба қозонган.

Маълумот учун, Луис Энрике футболчи сифатида ҳам  “Реал Мадрид” сафида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ливерпуль” жамоасининг собиқ устози Юрген Клопп ҳам таклиф бўлса, “Реал Мадрид”ни бошқариш ҳақида жиддий ўйлаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Луис Энрике “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг