Мбаппе “Леванте”га қарши ўйинда майдонга тушмайди – ОАВ
Спорт
−
16 Январь 667 1 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг 20-тури доирасида “Леванте”га қарши баҳсда майдонга тушмайди. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар бермоқда.
Франциялик футболчи аввалроқ Испания Кубогининг 1/8 финал босқичида “Альбасете”га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юборганди. Ўша учрашувда “қироллик клуби” иккинчи дивизион вакилига 3:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди. Маълумотларга кўра, Мабаппе ўтган йилнинг 31 декабрь куни Мадрид клуби машғулотларида чап тиззасидан жароҳат олган. Шундан сўнг ҳужумчи фақат Испания Суперкубоги финалида “Барселона”га қарши ўйинда (2:3) захирадан майдонга тушди.
“Реал Мадрид”нинг “Леванте”га қарши учрашуви эртага, 17 январь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00 бошланади.
Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсумда “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 25 та учрашувда 29 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширди. Мадридликлар эса айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 45 очко жамғарган ҳолда “Барселона”дан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.