Лукакунинг жароҳати “Наполи”га оғир зарба бўлди
Спорт
−
19 Август 1804 2 дақиқа
Италиянинг “Наполи” жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку жиддий жароҳат олди. Бельгиялик футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди ва унинг чап сон мушакларига оғир шикаст етгани аниқланди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Дастлабки хабарларга кўра, Лукаку камида уч ой майдонга туша олмайди.
Футболчи Грециянинг “Олимпиакос” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эди. Энди “Наполи” клуби мавсумни асосий ҳужумчисиз бошлашига тўғри келиши мумкин. Лукакунинг йўқлиги Конте режаларига катта таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
“Наполи” жамоаси “А Серия” стартида ҳам, халқаро мусобақаларда ҳам юқори мақсадлар қўйган, аммо асосий ҳужумчининг жароҳати жамоа ҳужум чизиғини жиддий заифлаштириши мумкин.
Манбага кўра, “Наполи” жамоаси бош мураббийси Антонио Конте трансфер бозори ёпилмасдан янги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Конте ҳужум чизиғини мустаҳкамлаш учун бир нечта вариантлар кўрмоқда. Улардан энг диққатга сазовори — Ангилянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Расмус Хёйлунн.
“Наполи” даниялик ҳужумчини бир мавсумга ижарага олиш тарафдори, бироқ “Манчестер Юнайтед” уни сотиш ниятида. Музокаралар давом этмоқда ва Хёйлунн трансфери “Наполи” учун асосий устувор вариантлардан бири бўлиб қолмоқда.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь