Мадуронинг суди яна қолдирилди
Олам
−
11:28 1334 1 дақиқа
Венесуэла Президенти Николас Мадуро иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 26 март куни Нью-Йоркдаги федерал судда бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни “RTE.ie” нашри хабар берди.
Унга кўра, суд санаси Мадуро адвокатларининг илтимосига биноан ўзгартирилган. Бунга прокуратура томони билан боғлиқ жадвал ва логистика масалалари ҳам сабаб бўлган. Натижада икки томон судни бошқа кунга кўчиришга келишиб олган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 3 январь куни АҚШ Венесуэлага кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказиб, мамлакат Президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олганди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп уларни “наркотерроризм”га алоқадорлик ва АҚШга таҳдид солишда айблаган. Мадуро ва рафиқаси судда айбловларни рад этиб, ўзларини айбсиз деб ҳисобламоқда. Эр ва хотиннинг суди аслида 17 март кунига белгиланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида минглаб одамлар АҚШ томонидан қўлга олинган президент Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни озод қилиш талаби билан намойиш ўтказганди.
Live
Барчаси