Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан АҚШга етиб борди
Жамият
−
09:55 3305 2 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
“Эндрюс” авиабазасида давлат раҳбарини АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Жеймс Хэнкинс ва бошқа расмий шахслар, Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса АҚШ Президентнинг махсус вакили Паоло Замполли кутиб олган.
АҚШга ташриф доирасида Мирзиёев “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.
Қайд этиш жоиз, кенгашнинг биринчи саммити АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтади ҳамда Ғазо секторини тиклаш, унга гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларига бағишланади.
Ўзбекистон етакчиси ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Американинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирокидаги стратегик лойиҳалар тақдимоти ҳамда иқтисодий соҳага оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши” уставини имзолаган эди. Бунинг учун у Трамп таклифига биноан Давосга борган.
АҚШ ва Ўзбекистондан ташқари, уставни Арманистон, Аргентина, Озарбайжон, Болгария, Венгрия, Индонезия, Иордания, Косово, Покистон, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, БАА, Қозоғистон ва Мўғулистон ҳам имзолаган.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль