Мактабларда телефон ишлатиш тақиқланади. Қозоғистонда!

Олам

image

Қозоғистон мактабларида дарс вақтида, ҳаттоки танаффусларда ҳам смартфонлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Педагог мақоми ва таълим масалаларига оид қонун лойиҳаси мамлакат Олий Мажлиси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасига кўра, қўшимча тарзда қуйидаги ўзгаришлар жорий қилинади:

  • ўқитувчилардан бир вақтнинг ўзида ҳам қоғоз, ҳам электрон шаклда ҳисобот топширишни талаб қилиш тақиқланади. Бундай ҳолатлар учун 43 250 тенгедан 259 500 тенгегача (тахминан 93–560 доллар) жарима жорий этилади;
  • педагогларни таълим фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга ёки тадбирларга жалб қилганлик учун ҳам шундай миқдордаги жарималар қўлланади. Ҳозиргача бунинг учун фақат огоҳлантириш берилар эди.

Шунингдек, ўқитувчиларнинг онлайн платформаларда мажбурий аккаунт юритиш ва материаллар жойлаштиришдан бош тортиш ҳуқуқи мустаҳкамланади. Ўқитувчилар фақат дарс жараёнида ўқувчилар учун жавобгар бўлади. Шу билан бирга, болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлиги учун ота-оналарнинг масъулияти кенгайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ўқитувчилар мажбурий тадбирлардан озод қилиниши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон мактаб смартфон телефон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг