Марокаш кетма-кет ғалабалар бўйича янги рекорд ўрнатди
Спорт
−
15 Октябрь 1753 2 дақиқа
Марокаш терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичида тарихий ютуққа эришди. “Атлас шерлари” кеча, 14 октябрь оқшомида Рабатдаги “Мулай Абдулла” стадионида Конго терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги кетма-кет ғалабалар бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Supersport” нашри хабар берди.
Валид Реграги шогирдлари бу натижа билан 2008–2009 йилларда кетма-кет 15 та ғалаба қайд этган Испанияни ортда қолдирди. Марокаш “Э” гуруҳидаги барча саккиз ўйинда ғалаба қозониб, Африка саралаш босқичида ҳеч қандай очко йўқотмаган ягона жамоа сифатида тарихга кирди. Марокаш терма жамоаси Қатар–2022 Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда ғалабали сериясини 16 учрашувга етказди. Шу тариқа, “Атлас шерлари” Испания терма жамоасининг аввалги натижасидан бир ўйинга яхши кўрсаткич қайд этиб, бу борада янги рекордчига айланди.
Учрашув давомида мезбонлар тўлиқ устунликни қўлга киритди. Биринчи бўлимда Найеф Агерд ва Абде Эззалзули имкониятлардан фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда Исмаэль Сайбари ва Нейл Эль-Айнауи томонидан берилган зарбалар Конго дарвозабони Перраулд Ндингани оғир синовдан ўтказди. Бироқ 63-дақиқада Эн-Несири имкониятни бой бермай, тўпни дарвозага жойлаштирди. Бу гол Марокашнинг ғалабали рекордини мустаҳкамлади.
Шундан сўнг Реграги ҳужумни кучайтириш учун бир нечта ўзгаришлар амалга оширди, аммо якунда битта голнинг ўзи Марокашга етарли бўлди.
Ушбу натижа билан Марокаш кетма-кет ғалабалар сони бўйича янги халқаро рекорд ўрнатди ва ЖЧ-2026 саралаш босқичини ажойиб тарзда якунлади.
Live
Барчаси