Марокашдаги сув тошқинлари қурбонлари 37 нафарга етди
Олам
−
15 Декабрь 796 1 дақиқа
Марокашнинг ғарбий қисмида юз берган сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганларнинг сони 37 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб, “TanjaNews” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирда 14 киши тиббий ёрдам олмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Қайд этиш жоиз, сув тошқинлари кеча, 14 декабрь куни кучли ёмғирлар сабаб Сафи қирғоқбўйи провинциясида бошланган. Камида 70 та уй ва дўконни сув босган, бир нечта йўлларга зарар етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазода содир бўлган 72 соатлик кучли ёмғир оқибатида сув тошқинлари содир бўлгани, оқибатда 14 киши, жумладан, уч бола вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси