Марокаш ЖЧ тарихидаги ноёб рекордни ўрнатди

Спорт

image

Кеча, 14 июнь куни Марокаш терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувида Бразилия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу баҳсда марокашликлар ўзига хос тарихий натижани қайд этди. Терма жамоа Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор асосий таркиби тўлиқ мамлакат ташқарисида туғилган футболчилардан иборат бўлган ҳолда майдонга тушди.

“Атлас шерлари” сафида Исмаил Сайбари гол урган бўлса, бразилияликлар таркибида Винисиус Жуниор жавоб тўпини киритди.

Ушбу баҳс Марокаш учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Жамоанинг Жаҳон чемпионатлари тарихида асосий таркибда майдонга тушган барча 11 нафар футболчиси мамлакат ташқарисида туғилган илк терма жамоага айланди.

Марокашнинг бошланғич таркибидан ўрин олган футболчилар қуйидаги давлатларда таваллуд топган: Яссин Буну (Монреаль, Канада), Нуссаир Мазрауи (Лейдердорп, Нидерландия), Исса Диоп (Тулуза, Франция), Шади Риад (Пальма, Испания), Ашраф Ҳакими (Мадрид, Испания), Нил Эл-Айнауи (Нанси, Франция), Аюб Буадди (Сенлис, Франция), Ҳамседдин Талби (Самбревиль, Бельгия), Билал Эл-Ҳаннус (Моленбек, Бельгия), Самир Эл-Мурабеҳ (Страсбург, Франция) ҳамда Исмаил Сайбари (Террасса, Испания).

Шу тариқа, Марокаш мундиаллар тарихида мамлакат ҳудудидан ташқарида туғилган футболчилардан ташкил топган тўлиқ бошланғич таркиб билан майдонга тушган биринчи терма жамоа сифатида қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Бразилия Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг