Маск Марсни ўзлаштириш учун қанча одам кераклигини айтди
Олам
−
18 Октябрь 8924 2 дақиқа
SpaceX раҳбари Илон Маск Марсни муваффақиятли ўзлаштириш учун камида 100 минг нафар кўнгилли зарурлигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
“Мен ишонаманки, Starship инсонларни Марсга олиб боради”, деб ёзди тадбиркор ArsTechnica нашри муҳаррири Эрик Бергернинг “Starship муваффақиятига ишончим комил эмас” деган сўзларига жавобан.
Шу билан бирга, Эрик Бергер Starship инсонларни Ер сайёраси чегарасидан анча узоққа олиб чиқишга қодир ягона космик кема эканини билдирган. Бунга жавобан Илон Маск бошқа сайёраларнинг колонизацияси ҳақида “умумий тасаввурга” эга эканини ва Starship лойиҳасининг муваффақиятига шубҳа қилмаслигини билдирган. Тадбиркорнинг фикрича, мақсадга эришиш учун одамларни бир марталик парвоз билан Марсга юборишнинг ўзи етарли эмас. У ерда яшашга шароит қилиш керак бўлади.
Илон Маскнинг айтишича, бунинг учун Марсга камида 100 минг нафар кўнгилли юборилиши зарур ва улар янги колониянинг асосчилари бўлади. Шунингдек, Ер орбитасидан камида 1 миллион тонна юк – колонияни барпо этиш учун зарур жиҳоз ва ресурслар етказилиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX компанияси Ҳинд океанига қўнган тарихдаги энг катта Starship космик кемаси прототипи бўлган ракета ташувчининг 11-синовини муваффақиятли якунлагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь