Метан “заправка”лар фаолияти яна чекланди
Жамият
−
20 Январь 7800 1 дақиқа
Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда бугун, 20 январь куни Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида энергетика тизими 24 соатлик кучайтирилган иш режимида фаолият юритмоқда. Ҳудудларда ишларнинг бориши доимий назоратда бўлиб, юзага келаётган носозликлар зудлик билан бартараф этилмоқда.
Қолаверса, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газга бўлган талаб ошган ҳамда бунинг ортидан қувурларда газ босими ҳам пасайган.
“Шу сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига вақтинча чеклов киритилди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, бу чоралар фақат совуқ кунларда аҳоли учун барқарор таъминотни таъминлашга қаратилган бўлиб, вазият барқарорлашуви билан чекловлар бекор қилинади. Ҳудудлардаги вазиятга қараб қўшимча маълумот тақдим этилади.
Вазирликнинг билдиришича, аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.
Live
Барчаси