Мисрда 10 минг ёшдаги санъат асари топилди
Олам
−
14 Февраль 2373 1 дақиқа
Синай ярим оролида археологлар 10 минг йиллик тош санъати ёдгорлигини топди. Бу ҳақда Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 февраль куни Умм Ирак платосида жойлашган илгари номаълум бўлган жой 100 метр узунликдаги қоятош шаклланишига эга бўлиб, унинг хилма-хил ўймакорлиги инсон бадиий ифодасининг тарихдан аввалги даврлардан Ислом давригача бўлган эволюцияси ҳақида экани аниқланган.
Қадимий ёдгорликлар олий кенгаши бош котиби Ҳишам Эл-Лейтининг сўзларига кўра, унинг хронологик хилма-хиллиги уни очиқ осмон остидаги табиий музейга айлантириши мумкин. Табиий тош бошпанасининг шифтида қизил пигментли ҳайвонлар ва рамзлар тасвирланган. Кўплаб расмларда араб ва набатэан тилларидаги ёзувлар аниқланган.
Вазирликнинг маълум қилишича, бу санъат асарида илк инсон жамоаларининг турмуш тарзи ва иқтисодий фаолияти акс эттирилган. Ичкарида ҳайвонларнинг ахлати, тош тўсиқлар ва ўчоқ қолдиқлари бу ерни узоқ вақт давомида бошпана сифатида ишлатилганлигини тасдиқлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро астрономлар гуруҳи HD 137010 b экзосайёраси кашф этгани ҳақида хабар берилганди. У Ердан тахминан 146 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, ўлчами жиҳатидан Ерга яқин ва ўз юлдузи атрофида айланиш даври ҳам ўхшашлиги аниқланган.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль