Мисрда биноларни ер ютди (видео)

Олам

image

Мисрда ернинг чўкиши оқибатида чуқурлиги 15 метр бўлган улкан ўра ҳосил бўлиб, икки дўкон бутунлай ер остига қулаб тушди. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Дўконлар қандай қилиб ерга чўкаётгани яқин атрофдаги камераларга муҳрланган ва интернетда тарқалиб кетган. 

Мазкур воқеа 31 январь куни Янги Қоҳира шаҳрида жойлашган автоёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида содир бўлган. Нашрнинг хабар беришича, кундузги пайтда ушбу ҳудудда ер бирданига чўкиб кетган ва оқибатда 15 метр чуқурликдаги ўра ҳосил бўлган. Шу пайтда икки дўкон ушбу ўрага қулаб тушган.

Маълум қилинишича, ҳодиса вақтида дўконлар ичида бўлган икки киши жароҳат олган. Улар зудлик билан шифохонага етказилган. Дўкон бинолари тўлиқ вайрон бўлган. Маҳаллий ҳокимият ушбу ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ернинг чўкиб кетишига яқин атрофда жойлашган қурилиш майдончасида олиб борилган ер қазиш ишлари сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ишлар мавжуд бинолар остидаги грунтнинг барқарорлигини бузган ва ортидан тупроқ чўкиши юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ер ўпирилиши оқибатида йўл чўкиб, катта чуқур пайдо бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср бино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг