Наманганда 11-синф қиз йигити томонидан пичоқлаб ўлдирилди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Косонсой туманида йигит рашк туфайли ўзи билан унаштирилган, 11 синфда таҳсил оладиган севгилисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 6 май куни соат 08:30 ларда Косонсой тумани “Ёшлик” МФЙ, Навобот кўчасида содир бўлган. Йигит рашк туфайли унаштирилган севгилиси билан ўзаро жанжаллашиб, уни ўлдириш мақсадида ёнида бўлган пичоқ билан қизнинг кўкрак ва қорин қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказиб воқеа жойидан кетиб юборган.

Оқибатда қиз олган тан жароҳатлари ортидан шифохонада вафот этган. Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган ҳамда далилий ашёлар олинган, тегишли экспертизалар тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида аёл рашк сабаб ўз танишини 5 марта пичоқлаб, унинг ҳаётига зомин бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг