Намангандаги “заправка”да портлаш бўлди. Қурбон бор (видео)

Жамият

image

Кеча, 25 октябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш бўлди ва бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, кеча, 25 октябрь куни соат 18:47 да 112-тизимига Наманган вилояти Чуст тумани “Бирлик” маҳалласида иш фаолиятини тўхтатган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида чақнаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

“Ҳодиса жойига учта ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.  Ёнғин юзага келмаган. 10 тонналик ёқилғи сақлаш цистернасининг бошқа жойга кўчириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги натижасида чақнаш юз берган”, дейилади ФВВ хабарида.

Билдирилишича, чақнаш оқибатида пайвандловчи сифатида ишлаган ишчи вафот этган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берганди. 5 сентябрь куни Андижон вилоятининг Андижон туманида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган заправка Бирлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг