Тошкентдаги “заправка”ларнинг иш графиги белгиланди
Жамият
−
12 Декабрь 4724 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар этиб белгиланди. Бу ҳақда "Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти хабар берди.
Қайд этилишича, Энергетика вазирлигининг хабарига асосан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-жадвалларга асосан республика бўйлаб “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳам шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, пойтахтда фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар этиб белгиланди.
“Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз. Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги метан “заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилаётгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь