Неймар 3,5 йилдан сўнг илк хет‑тригини қайд этди

Спорт

image

“Сантос”нинг 33 ёшли ҳужумкор яримҳимоячиси Неймар шифокорлар тавсиясига кўра, 2025 йил якунига қадар майдонга тушмаслиги керак бўлса-да, бугун, 4 декабрь куни эрталаб Бразилия чемпионатининг 37-турида “Жувентуде”га қарши ўйинда майдонга тушиб, 3 ярим йил ичидаги биринчи хет-тригини нишонлади.

 Неймар барча голларини иккинчи бўлимда 56, 65 ва 73-дақиқаларда киритди. Учинчи гол пенальтидан киритилди. Бу хет‑трик бразилиялик футболчи учун 2022 йил апрелидан бери биринчи бўлиб, ўша пайтда у ПСЖ сафида “Клермон” дарвозасига учта гол урган эди. 

Форвард ўзининг голли сериясини кетма-кет учта ўйинга етказди. Шу давр мобайнида у бешта гол уриб, мавсумдаги энг яхши индивидуал серияларидан бирини қайд этди.

Жорий Бразилия чемпионатида Неймар 19 ўйинда 8 та гол уриб, олдинги жароҳатлардан кейин аста-секин барқарор формага қайтди.

Неймарнинг голли серияси кетма-кет учта ўйинда давом этиб, бешта голга етди. 2025 йилги мавсумда Неймар “Сантос” таркибида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи менискусига жароҳат етказгани ва мавсумни вақтинча тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ Неймар кейинчалик жароҳат жиддий эмаслигини маълум қилиб, майдонга қайтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар “Сантос” хет‑трик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг