Нодирбек Абдусатторов Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 

Спорт

image

Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Вайзенхаус шаҳрида бўлиб ўтадиган фристайл бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги иштирокчисига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистонлик гроссмейстер chess.com платформасида ўтказилган расмий Play-In саралаш турнирида ғолиб чиқди. Абдусатторов финалда Пранав Венкатешни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақа жорий йилнинг 13-15 февраль кунлари Германиянинг Вайзенхаус шаҳрида бўлиб ўтади. Турнир FIDE ҳомийлигида ва Freestyle Chess билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Фристайл бўйича Жаҳон чемпионати аввал ўтказилган Фишер шахмати форматидаги FIDE турнирларининг мантиқий давоми ҳисобланади ва унда 8 нафар шахматчи иштирок этади. Шулардан 6 нафар иштирокчи 2025 йилги Freestyle Chess Grand Slam Tour натижаларига кўра йўлланма олган. Яна иккита иштирокчи эса саралаш орқали аниқланди.

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган шахматчилар: 

  • Магнус Карлсен (Норвегия);
  • Левон Аронян (Арманистон); 
  • Фабиано Каруана (АҚШ);
  • Винсент Каймер (Германия); 
  • Аржун Эригайси (Ҳиндистон); 
  • Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон); 
  • Ҳанс Ниман (АҚШ); 
  • Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  ушбу Жаҳон чемпионатида яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг