Олмалиқда ўқитувчи ўқувчиларнинг пешонасига “2” қўйди
3-саҳифа
−
07 Октябрь 8942 1 дақиқа
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги 7-мактабда инглиз тили ўқитувчиси 3-синф ўқувчиларининг пешонаси ва юзига “икки” баҳо қўйиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича шу куннинг ўзида Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат ўз тасдиғини топган. Ўқитувчи дарс тайёрламаган ўқувчиларни жазолаш мақсадида мазкур ҳолатни содир этгани аниқланган.
Билдирилишича, ўқитувчининг ёшлиги ва тажрибасизлиги ҳамда қилган ишидан пушаймонлиги сабабли тушунтириш хати асосида унга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактаб раҳбари 1-синф ўқувчилари олдида мактабнинг аёл педагог ходимларини ҳақорат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунинг ортидан мактаб диркторига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиб, лавозимидан озод этилган.