“Open budget”га овоз бериш бошланди. Андижонда можаро

Жамият

image

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Андижон вилоятидаги 2 та туман мазкур босқичдан четлатилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йил 2-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан жами 22 263 та лойиҳалар келиб тушган бўлиб, шулардан 18 656 таси овоз бериш босқичига ўтказилган. Аммо Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Улуғнор туманларида лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилгани бўйича ишонч рақамига фуқаролар томонидан шикоятлар тушган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган меъзонларга асосан, қайта кўриб чиқиш юзасидан хатлар юборилган бўлса-да, тегишли туман ишчи комиссиялари томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилиши таъминланмаган.

“Шу туфайли лойиҳаларнинг саралаш босқичида амалдаги меъзонларга риоя этилмагани инобатга олиниб, фуқаролардан келиб тушган шикоят ва эътирозлар асосида Улуғнор ва Олтинкўл туманларида ташаббусли бюджетнинг 2-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилмайди”, дейилади хабарда.

  1. Фуқаролар қуйидаги усуллар орқали овоз бериши мумкин:
  2. “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
  3. Порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
  4. Telegram’даги расмий бот ёрдамида.

Овоз бериш жараёнлари жорий йил 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 август кунидан эътиборан “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида саралаш босқичи якунлангани ва тарғибот босқичи бошлангани хабар қилинганди. Шу тариқа саралашдан ўтган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташаббусли бюджет Open budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг