Паҳлавий Эронда янги ҳукуматни бошқаришга тайёрлигини айтди
Олам
−
09:44 10682 1 дақиқа
Эроннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий мамлакатда “ўтиш даври” раҳбари бўлишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Унинг айтишича, Эрондаги ҳозирги ҳокимият қулаган тақдирда, у мамлакатни ўтиш даврида бошқаришга тайёр.
Ҳозирда Ризо Паҳлавий АҚШда яшайди. Унинг билдиришича, у Эрон ичида ҳам, хорижда ҳам бўлган мутахассислардан “ўтиш тизими”да ишлайдиган шахсларни танлаш устида аллақачон иш бошлаган.
“Мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам бўлган қобилиятли инсонлар аниқланди ва баҳоланди. Улар ўтиш тизимининг турли бўлимларини бошқаради. Менинг раҳбарлигимдаги ўтиш тизими Эроннинг ҳозирги ҳокимияти қулаши биланоқ давлат бошқарувини ўз қўлига олишга тайёр бўлади ва қисқа вақт ичида мамлакатда тартиб, хавфсизлик, эркинлик ҳамда Эроннинг равнақи учун шароит яратади”, дейди Паҳлавий.
Паҳлавий – 1979 йилги Эрондаги можаролар натижасида ҳокимиятдан ағдарилган сўнгги шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг ўғли ҳисобланади. Шундан кейин Эронда Ислом республикаси тизими ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси бошланганидан бери Яқин Шарқда камида 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси