Париж “свет”сиз қолди

Олам

image

Кеча, 20 ноябрь куни эрталаб Париж ва унинг чекка ҳудудларида электр қувватида йирик узилиш юз берди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Қайд этилишича, Франция пойтахтининг жануби-ғарбидаги Исси-ле-Мулино подстанциясида содир бўлган техник носозлик оқибатида айрим метро ва шаҳарлараро поезд линиялари тўхтаб қолган, светофорлар ҳамда 170 мингга яқин хонадон вақтинча электр таъминотидан узилган.

Мутахассисларга кўра, Париж ва унинг атрофидаги 112 минг мижозга электр қуввати беш дақиқа ичида қайта улаб берилган. Бироқ электр таъминоти орадан 3 соат ўтиб тўлиқ тикланган.

Электр узилишининг аниқ сабаби номаълум бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Францияда бундан олдин ҳам шу каби йирик электр узилиши 2025 йил апрель ойида содир бўлган эди. Ўша вақтда Франциянинг жануби-ғарбида жойлашган электр узатиш линиясидаги ёнғин сабабли қўшни мамлакатлар – Испания ва Португалияда ҳам электр узилиш ҳодисаси юз берганди.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр Франция Париж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг