Пайариққа янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 5 август куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Бугун халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этган сессияда 2023 йил август ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Исроил Жабборов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.  

Шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Шунқор Фармонович Худойбердиев эса Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот учун, Шунқор Худойбердиев бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Пастдарғом тумани ҳокими вазифаларида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Пайариқ Шунқор Худойбердиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг