Почеттино АПЛда ишлаш учун АҚШдан кетмоқчи – ОАВ
Спорт
−
28 Март 846 1 дақиқа
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино собиқ жамоаси Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бошқарувини қабул қилиш учун АҚШ билан муддатидан аввал хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда “Football.London” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Почеттино дарҳол “шпорлар” мураббийлик лавозимига қайтиш учун АҚШ терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги вазифасини муддатидан олдин тарк этишни жиддий кўриб чиқмоқда.
Клубдаги вазият эса кескинлашган. Томас Франкнинг ишдан бўшатилиши ва вақтинчалик мураббий Игор Тудор қўл остида бир қатор муваффақиятсиз натижалар натижасида “Тоттенхэм” Премьер-лига турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб, хавфли тушиб кетиш зонасига яқинлашди.
Шуни таъкидлаш керакки, мухлислар 2019 йилда жамоани Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан аргентиналик мураббий номини тобора кўпроқ ҳайқирмоқда.
Маълумот учун, Игор Тудор қўл остида лондонликлар 7 та учрашув ўтказган бўлса, шулардан 5 тасида жамоа мағлубиятга учради. Қолган 2 тасида “шпорлар” 1 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.