Покистон Афғонистон шарқига ҳужум қилди. Қурбон бор

Олам

image

Покистоннинг Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятига берган ракета зарбалари оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва 16 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Hasht e Subh daily” хабар қилди.

Қайд этилишича, “Толибон” муввақат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Ҳамдулла Фитрат кеча, 29 март куни берган ҳисоботида, ушбу ҳужумлар Кунар вилояти маркази атрофидаги ҳудудлар ва аҳоли хонадонларини нишонга олингани, оқибатда тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлганини айтган.

Шунингдек, у ҳужумда жароҳатланганларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканини қўшимча қилган.

Фитратнинг сўзларига кўра, Покистон ҳарбий кучлари кеча, 29 март куни соат 17:00 атрофида Кунар вилоятидаги аҳоли уйларига яна бир бор оғир қуроллар билан ҳужум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон ва Афғонистон чегарасида вақтинчалик сулҳ муддати тугагач, ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланганди. Ўт очишни тўхтатиш муддати тугагач, Покистон ҳарбийлари Нарай ва Саркано туманларига ўнлаб снарядлар отган. Оқибатда икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Покистон ҳужум Қорбон жароҳатланган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг