Пойтахт аҳолиси огоҳлантирилди
Жамият
−
13:55 4838 1 дақиқа
Бугун, 11 февраль куни Тошкент шаҳри ҳудудида ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди.
Унга кўра, аҳолидан хавфсизлик чораларига риоя қилиш сўралади. Хусусан:
- яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ерости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш.
Бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш ҳақида айтилган.
Шу ўринда ФВББ аҳолидан автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни сўраган.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси