Премиум дизайн ва мукаммал камера: HUAWEI Pura 80 серияси
Бизнес
−
15 Сентябрь 8049 5 дақиқа
Технология оламида ҳар бир навбатдаги янгилик инновация ва мукаммалликка интилиш тимсолидир. HUAWEI ҳамиша мобил саноатда илғор ғояларни ҳаётга татбиқ қилиб, фойдаланувчиларга кутилмаган имкониятларни тақдим этиб келмоқда. Энди эса компания ўзининг навбатдаги улкан қадами – HUAWEI Pura 80 смартфонлар қаторини – Pura 80 / Pura 80 Pro ва HUAWEI Pura 80 Ultra’ни намойиш қилмоқда. Ушбу серия дизайн, кучли техник имкониятлар ва илғор сунъий интеллект ечимларини ўзида мужассам этиб, замонавий ҳаёт тарзи учун идеал ҳамроҳ бўлишга даъвогарлик қилмоқда.
Нафис дизайн сизни ром этади
Ушбу смартфон ҳар қандай дидли одамни ўзига ром қилади. Унинг дизайни нафис бўлиши билан қаторда намлик ва чангдан мустаҳкам ҳимояланган. HUAWEI Pura 80 корпуси соддароқ, ортиқча детальсиз ишланган, орқа қопқоғи эса қўлда ушлашга қулай шишадан тайёрланган. У олтин ранг, қора ва оқ рангларда тақдим этилади.
.jpg)
HUAWEI Pura 80 Pro эса Хитойнинг монохром сирли сопол идишларидан илҳомланган ялтироқ панелларга эга. Телефон қизил, оқ ва қора рангларда, рамкаси ипак текстурали услубда ишлаб чиқилган.
HUAWEI Pura 80 Ultra эса “тилла” эстетика билан ажралиб туради – камералар атрофига ишланган олтин ҳалқалар, XMAGE белгиси ва қуёш нурларини эслатувчи декор билан безатилган. “Ялтироқ олтин” ва “Қора” ранглари флагманнинг обрўсини янада ёрқинроқ намойиш этади.
Бутун линиядаги смартфонлар IP68/69 стандартлари бўйича намликдан ҳимояланган. Бу телефонлар 1,5-2 метр чуқурликкача бўлган сувда 30 дақиқагача ишлаши мумкин дегани.
.jpg)
Мукаммал дисплей билан фильмларни мириқиб томоша қилинг
HUAWEI Pura 80 смартфонлари замонавий текис OLED-экранларга эга: 2848×1276 пикселли (фақат оддий версияда 2760×1256), 120 Гц гача янгиланиш частотаси, 3000 нит максимал ёрқинлик ва 460 ппи пикселлар зичлиги. Кичикроқ модель экранининг диагонали 6,6 дьюйм, қолганларида эса 6,8 дьюйм. Бу охирги йилларнинг “олтин стандарти”га айланган ўлчам. Хуллас, ҳаммаси аъло даражада – ранглар ёрқин ва тиниқ, кўриш бурчаклари кенг ва ранг етказиб бериш кўрсаткичи юқори. Ҳаммасини боридек кўрасиз! Бу эса кино ихлосмандлари учун айни муддао. Самолётда, поездда ва уйда – исталган жойда бемалол томоша қилиш мумкин.
.jpg)
Кучли процессор ва хотира билан ўйинлар ўйнаш янада завқли бўлади
Барча смартфонлар битта процессорда – Kirin 9020 да ишлайди. Бу HUAWEI нинг 7 нанометр архитектурасига асосланган флагман чипсетидир.
Фарқ фақат хотира ҳажмида:
- HUAWEI Pura 80: 12 ГБ тезкор хотира, 256/512/1024 ГБ ички хотира;
- HUAWEI Pura 80 Pro: 12 ГБ тезкор хотира, 256/512/1024 ГБ ички хотира;
- HUAWEI Pura 80 Ultra: 16 ГБ тезкор хотира, 512/1024 ГБ ички хотира.
HUAWEI анъанавий равишда EMUI дастурий қобиғига катта эътибор қаратган. Унда янги қизиқарли функциялар қўшилган:
- Блокировка экранида 3D-эможилар билан ўйнаш мумкин (уларни силкитганда юз ифодаси ўзгаради, тегинишга жавоб беради) ёки ҳавода қўл ҳаракатлари орқали баскетбол тўпини саватчага ташлаш мумкин.
- Фон расмларини персоналлаштириш имконияти бор: учбурчак элементлар ва стикерлар фойдаланувчи қарашини кузатиб ҳаракатланади. Уларни теннис ўйинчиларига айлантириб, кўз ҳаракати орқали зарбаларни бошқариш мумкин.
- HUAWEI Pura 80 нинг ақлли тугмали камераси, ёритгич ёки бошқа иловага бир зумда кириш имконини беради (шу билан бирга бармоқ изини ҳам сканерлайди).
- Махфийликни сунъий интеллект ҳимоя қилади – HUAWEI Pura 80 Pro ва HUAWEI Ultra’да билдиришномаларнинг матни фақат эгасига кўринади, бегоналарга эса фақат сарлавҳа кўринади. Шунингдек, сунъий интеллект қўнғироқ овозини тозалайди: шовқинларни ва атрофдаги овозларни йўқотиб, суҳбатни янада тиниқ қилади.

HUAWEI Pura 80 Ultra камералари билан мобил саноатда инқилоб қилди
HUAWEI Pura 80 Ultra мобил фотографияни янги босқичга олиб чиқмоқда. Саноатда илк бор – 3,7х ва 9,4х оптик катталаштиришга эга икки карра зум тақдим этилди. HUAWEI асосий урғуни флагман камералар ва юқори сифатли суратга олишга қаратган. Ҳар бир модель хусусиятларини алоҳида кўриб чиқамиз.
HUAWEI Pura 80 ва 80 Pro – тунги суратга олиш маҳорати: 1 дюймли RYYB сенсор ўзгарувчан диафрагма (f/1.6–f/4.0) билан сегментида рекорд даражада ёруғликни қабул қилади. Кам ёруғлик шароитида (тунги кўчалар, қуёш ботиши) камера объектларни хиралашувсиз, равшан кўрсатди, ранг етказиб бериш аниқ ва портретларда расм табиий акс этди.
.jpg)
Диафрагма автоматик алмаштирилади: яккалик кадрлар учун f/1.6, гуруҳли фотосуратлари учун f/4.0. Шунингдек, телемакрообъектив (48 MP) мавжуд бўлиб, 5 см масофадан фокуслай олади. Суратларда текстуралар жуда яхши ишланган.
HUAWEI Pura 80 Ultra’да асосий урғу камера тизимига қаратилган. Унинг ўзига хослиги – битта модулда икки телеобъективнинг мавжудлиги. У 3,7х ва 9,4х оптик зумни таъминлайди. Бу мураккаб оптик тузилма, призма ва микродвигателлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган. Ҳар иккала телеобъектив каттароқ сенсорлардан (1/1.28 дюйм) фойдаланади, бу эса ёруғлик сезгирлигини оддий перископик ечимларга қараганда яхшилайди.
Суратга олиш жараёнида камералар тизими ўзига хос ишлашини кўрсатади.
- 3,7х зумли портрет. Камера объектни ажратиб, фонни хиралаштиради. Ранг етказиб бериш табиий ёритишда бой кўринади. Фон, ҳатто мураккаб нақшли бўлса ҳам (масалан, барглар), силлиқ ишланади.
- 10х зумли манзара (оптика ва дастурий катталаштиришни бирлаштирган гибрид). Узоқдаги меъморий деталлар аниқ тасвирланади. Қуёш ботиши пайтидаги бинолар тасвирида тизим соядаги деталларни сақлаб қолади ва осмоннинг ёрқин қисмларини ҳаддан ортиқ ёритиб юбормайди. Динамик диапазон мувозанатли кўринади.
- Узоқ масофали сурат (10-20х). Мураккаб ёритишда узоқ масофадан олинган кадрлар тизимнинг ҳаракатланувчи объектга фокусни сақлаш қобилиятини ва асосий рангларни етказиб беришини кўрсатди. Бундай масофада ҳам деталларнинг аниқлиги мобил суратга олиш учун жуда юқори имкониятни тақдим этади.
.jpg)
Қувват тугаб қолиши ҳақида қайғурманг
Кичикроқ версия – HUAWEI Pura 80 5170 мА·соат сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, 66 Вт тезкор ва 50 Вт симсиз қувватлашни қўллаб-қувватлайди.
Қолган версиялар – HUAWEI Pura 80 ва HUAWEI Pura 80 Ultra – худди шундай 5170 мА·соат аккумуляторга эга, бироқ улар 100 Втгача симли ва 80 Вт симсиз қувватлашни қўллайди. Смартфон қуввати бемалол бир кунга етади.
Қўшимча маълумот ва янгиликлар учун расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
Манзил: Ташкент, Мирабод тумани, Афросиоб кўчаси 28/14
Telegram: HuaweiMobileUz
Instagram: HuaweiMobileUz
Сайт: Huawei
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси