Янги йилга тайёр совға: HUAWEI MatePad 11,5’’S
Бизнес
−
30 Декабрь 1191 3 дақиқа
2025 йил якунланиб, 2026 йил эшик қоқиб турган бир пайтда одамлар байрам дастурхонини безаш, янги кийим-кечак танлаш ва яқинларини фойдали ҳамда эсда қоладиган совға билан хурсанд қилиш ҳақида ўйлайди.
HUAWEI бу масалалалардан бирини осонлаштириб, HUAWEI MatePad 11,5’’S планшетини совға сифатида таклиф этади.
Қоғоздек экран ва кўзни чарчатмайдиган технология
HUAWEI MatePad 11,5’’S’нинг энг асосий хусусияти — PaperMatte экрани (бу экран матли ва ёруғликни акс эттирмайди, қоғозга ўхшаш кўриниш беради). У махсус технология билан ишлаб чиқилган, шу туфайли экранда ёруғликнинг аксини (blik) 99%гача камайтиради.

Бу нима дегани? Oddiy qilib aytganda, сиз қуёш нури ёки ёрқин лампа остида ҳам матнни аниқ ўқий оласиз, ва экран акс этгани учун кўз чарчамайди. Шу сабабли узоқ вақт китоб ўқиш, дарс ёзиш ёки иш ҳужжатларини кўриб чиқиш жуда қулай.
Экран тасвирлари ҳам анча аниқ ва ҳаётий. Шу сабабли китоб ўқиш, фильм томоша қилиш ёки интернетда маълумот излаш осон.

Эркинлик ва самарадорлик: M-Pencil ва ечилувчи клавиатура
MatePad 11,5’’S билан бирга келадиган M-Pencil стилуси (махсус ракамли қалам) ва ечилувчи клавиатура қурилмани нафақат планшет, балки тўлиқ иш муҳитига айлантиради.

- M-Pencil орқали сиз қўлёзма қайдлар, графиклар, чизмалар ва ғояларни табиий усулда ёзасиз. Ҳар бир чизиқ экранда аниқ кўринади.
- Клавиатура эса ҳужжатлар билан ишлашни осонлаштиради: матн ёзиш, жадвал тузиш, тақдимот тайёрлаш — ҳаммаси бир жойда.
Шу билан бирга, планшет энгил ва портатив, шу боис уни исталган жойда ишлатиш мумкин — кутубхонада, кафеда, уйда ёки офисда. Бу кундалик самарадорлик ва эркинликни оширади.
Ушбу комбинация нафаqat иш ва ўқиш учун қулай, балки ижодий ишлар, расм чизмалар ва ёзишлар билан шуғулланиш учун ҳам идеал.

Қурилмалар ўртасида осон алоқа
Super Device 2 (қурилмаларни осон бир-бирига улашиш функцияси) орқали планшет смартфон ва бошқа Huawei қурилмалари билан тез боғланади. Фойдаланувчи файллар, расм ва ҳужжатларни бир ҳаракат билан қурилмалар орасида ўтказиши мумкин.

Бу нафақат вақтни тежайди, балки кундалик вазифаларни ҳам осонлаштиради. Масалан: курс ишлари ёки иш ҳужжатларини тезда смартфондан планшетга кўчириш, расмлар ва видеоларни бир қурилмадан бошқа қурилмага кўчириш, иш ва ўқиш жараёнида зарур материаллар ҳар доим қўл остида сақланади.
Янги йилга тайёр совға
Янги йил арафасида одамлар одатда “совға фойдали ва эсда қоладиган бўлиши керак” деб ўйлайди. HUAWEI MatePad 11,5’’S фақат байрам совғаси эмас, балки ҳар куни ҳаётингизни енгиллаштирадиган қурилма ҳисобланади:
- Эрталаб: дарс ёки иш учун зарур қайдлар ва ҳужжатлар
- Кундузи: режалар, ҳисоб-китоблар, графиклар ва тақдимотлар
- Кечқурун: дам олиш, китоб ўқиш, фильм ва сериал томоша қилиш, ижодий ишлар
Бу планшет талабалар, офис ходимлари ва ўсмирлар учун энг қулай ёрдамчи бўлиб хизмат қилади. Ҳар куни самарадорликни оширади ва янги йилни тартибли ва осон бошлашга ёрдам беради.
Қаердан харид қилиш мумкин?
HUAWEI MatePad 11,5’’S’ни Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси 28/14 манзилидаги расмий BRAND SHOPдан харид қилиш мумкин. Пойтахтдан ташқарида яшовчи харидорлар учун маҳсулот Texnomart ҳамкор дўконларида ҳам мавжуд.
Реклама ҳуқуқи асосида