Прокуратура ходими 9 минг билан қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 9 минг доллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири Ўртачирчиқ туманидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Шунингдек, девонхона нозири Наманган шаҳридаги нуфузли олийгоҳда ўқиётганлиги боис, талаб этилган пулни шу жойга олиб келиб беришни сўраган.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 9 минг АҚШ долларини Наманган вилоятида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, девонхона нозирига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманининг прокурор ёрдамчиси пора билан қўлган тушганлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ДХХ Прокуратура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made