Расман: Буданов Ермакнинг ўрнини эгаллади

Олам

image

Кеча, 2 январь куни Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Украина Президенти офиси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Украина Президенти Владимир Зеленский Украинада барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида ички “қайта юклаш” жараёни бошланганини маълум қилган.

Асосий тайинловлар:

  • Кирилл Буданов Президент офиси раҳбари этиб тайинланди. Унинг фаолияти асосан хавфсизлик масалалари ва музокаралар жараёнига қаратилади.
  • Олег Ивашченко Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасига раҳбар бўлади. У аввал армияда хизмат қилган ва Украина Ташқи разведка хизматига раҳбарлик қилган. Ташқи разведка хизматининг янги раҳбари бўйича қарор яқин вақт ичида қабул қилинади.
  • Давлат чегара хизматининг янги раҳбари тайинланиши кутилмоқда. Номзодни Ички ишлар вазири тақдим этади.
  • Михаил Фёдоров Украина Мудофаа вазири лавозимига таклиф этилди. Зеленский унинг “Дронлар линияси”ни ривожлантириш ва давлат хизматларини рақамлаштиришдаги ютуқларини алоҳида қайд этган.
  • Денис Шмигаль жамоада қолади ва давлат ишларининг бошқа йўналишига раҳбарлик қилади.

Қўшимча қарорлар:

  • Давлат тергов бюросини ислоҳ қилиш бўйича Президент қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Ҳужжатни январь ойида Олий Радага тақдим этиш режалаштирилган.
  • Президент офиси раҳбари ўринбосари Павел Палиса жанговар бригадалар билан учрашувлар ўтказиб, Украинанинг позицияларини кучайтириш бўйича ечимлар ишлаб чиқади.
  • Амалдаги уруш тажрибасини инобатга олган ҳолда ҳарбий таълим тизимида ҳам ўзгаришлар режалаштирилмоқда. Укриана Президенти кадрлар бўйича ўзгаришлар давом этишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Кирилл Будановга Президент девони раҳбари лавозимини таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

2025 йил ноябрь ойининг охирида Украина Миллий аксилкоррупция бюроси ва Ихтисослаштирилган аксилкоррупция прокуратураси ҳукумат маҳалласида Президент девони раҳбари Андрей Ермакка тегишли жойларда тинтувлар ўтказган эди. Кўп ўтмай, Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак истеъфога ариза бергани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Кирилл Буданов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг