“Реал”ни бошқариш учун асосий номзод кимлиги маълум бўлди
Спорт
−
09 Май 2784 1 дақиқа
Португалиянинг “Бенфика” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньонинг “Реал Мадрид” бош мураббийига айланиш эҳтимоли жуда юқори баҳоланмоқда. Бу ҳақда ишончли инсайдер Саша Тавольери хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда “Special One” ва “Реал Мадрид” раҳбарияти ўртасида шартнома тафсилотлари ҳамда клубнинг келажакдаги лойиҳаси юзасидан музокаралар давом этмоқда ва португалиялик мутахассиснинг “қироллик клуби”га қайтиш эҳтимоли 90 фоизга баҳоланган. Клуб президенти Флорентино Переc ҳам аллақачон ушбу вариантни маъқуллагани айтилмоқда.
Маҳаллий ОАВ хабарларга кўра, Перес ва Моуриньо ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтган. Унда португалиялик мутахассис жамоа билан ишлашни давом эттириш учун асосий талабларини билдирган.
Шунингдек, “Бенфика” Моуриньо ўрнини босиши мумкин бўлган мураббий излаётгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, бу Рубен Аморим бўлмайди. Асосий номзодлардан бири сифатида эса Марку Силва кўрилмоқда.
Маълумот учун, Моуриньо “Реал Мадрид”ни 2010-2013 йиллар оралиғида бошқарган. У жамоа билан 178 та ўйин ўтказиб, 127 ғалаба, 28 дуранг ва 23 мағлубият қайд этган. Португалиялик мураббий “қаймоқрангликлар” билан Ла Лига, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.
Live
Барчаси