Жиддий кескинлик: “Реал” “Барса” билан алоқаларни бутунлай узди

Спорт

image

“Реал Мадрид” президенти Флорентино Переc ҳакамлик можароси сабаб “Барселона” билан барча алоқаларни узганини маълум қилди. Бу ҳақда Перес журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Мен “Барселона” билан алоқаларни бутунлай узаман. Йигирма йил давомида ҳакамларга пора бергани айтилаётган клуб билан ҳеч қандай муносабатда бўлишни истамайман. “Негрейра иши” бўйича адолатли қарор чиқарилишига умид қиламан”, дейди Перес.

“Негрейра иши” деб аталувчи можаро “Барселона”нинг 2001–2018 йиллар оралиғида Испания Техник Ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага 7,3 миллиондан 8,4 миллион еврогача маблағ тўлагани ҳақидаги даъволар билан боғлиқ.

Прокуратура маълумотларига кўра, ушбу пуллар ҳакамларнинг хайрихоҳлигини таъминлаш учун ишлатилган бўлиши мумкин. “Барселона” эса маблағлар фақат ҳакамлар фаолияти бўйича қонуний техник ҳисоботлар учун тўланганини таъкидламоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 10 май куни Каталонияда ушбу икки жамоа иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда “Барселона” “Реал Мадрид”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги 29-чемпионликни қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каталониянинг “Барселона” жамоаси Мадрид клуби президенти Флорентино Пересни чемпионлик ва “Негрейра иши” юзасидан берган баёнотларидан сўнг уни судга беришни режа қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Реал Мадрид” Флорентино Переc

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг