Реграги Марокаш терма жамоасидан кетади – ОАВ 

Спорт

image

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги Африка кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда “Foot Mercato” хабар берди.

Финал баҳсида Марокаш қўшимча вақтда Сенегалга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди (асосий вақт 0:0). Манбага кўра, Реграги жамоанинг турнирдаги натижасини ўз фаолияти билан бевосита боғлаган ва шу боис истеъфо беришга қарор қилган.

Мураббий расман Марокаш Қироллик футбол федерациясига (FRMF) истеъфо аризасини топширган. У ҳатто Жаҳон чемпионатигача олти ойдан кам вақт қолганига қарамай, фаолиятини давом эттиришни истамаяпти.

Ҳозирча FRMF мураббийнинг кетиши борасида расмий баёнот бергани йўқ. Агар федерация истеъфони қабул қилса, қисқа муддат ичида янги бош мураббий излашига тўғри келади. Якуний қарор яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Марокаш Африка кубоги Валид Реграги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг