Россия илк бор авиация керосини экспортини тақиқлади
Олам
−
01 Июнь 1764 1 дақиқа
Россия ҳукумати авиация керосини экспортини жорий йил 30 ноябргача тақиқлади. Бу Россия тарихида ушбу турдаги ёқилғи экспортига илк бор шундай чеклов жорий этилиши ҳисобланади. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Россия ҳукумати мазкур қарорни ички бозорда авиация ёқилғиси захираларини сақлаб қолиш ва маҳаллий авиакомпанияларни ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш мақсадида қабул қилган. Бироқ чеклов божхонадан ўтаётган юкларга, халқаро рейслар учун ишлатиладиган ёқилғига ҳамда давлатлараро келишувлар асосидаги етказиб беришларга нисбатан қўлланилмайди.
Аввалроқ, Россия бензин ва дизел экспортига бир неча бор чекловлар киритган бўлса-да, авиация керосини экспорти ҳеч қачон тақиқланмаган эди. Мутахассислар мазкур қарорни мамлакатдаги ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши ва жаҳон бозоридаги нархлар ўсиши билан боғламоқда.
Россия Транспорт вазирлиги мамлакатда авиация ёқилғиси танқислиги кузатилмаётганини маълум қилган. Бироқ ҳукумат ички бозор эҳтиёжларини устувор деб ҳисоблаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати бензин экспортига қўйилган вақтинчалик чекловларни 31 июлга қадар бевосита нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ҳам татбиқ этганди.
Live
Барчаси