Россия Меҳнат вазирининг собиқ ўринбосари ўлик ҳолда топилди
Олам
−
15 Январь 4810 1 дақиқа
2018-2022 йилларда Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Алексей Скляр Янги Москва ҳудудидаги шахсий уйидан ўлик ҳолда топилди. Тезкор хизматлар берган дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, собиқ мулозимнинг жасади бугун, 15 январь куни эрталаб Филимонковское посёлкасидаги шахсий уйидан топилган. Агентликнинг кейинчалик эълон қилган хабарига кўра, Алексей Скляр вафотидан олдин дўстларига Telegram орқали хайрлашув хабарини юборган.
Нашрга кўра, марҳумнинг жасади ёнидан қурол, шунингдек, Москва шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига йўлланган ариза топилган. Аризада уни ўз жонига қасд қилишга ундаган ҳолатлар юзасидан текширув ўтказиш ва жиноят иши қўзғатиш сўралган. Мазкур ариза 2026 йил 14 январь санаси билан расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг июль ойида Россия Транспорт вазири Роман Старовойт ҳам Президент Владимир Путин уни ишдан олганидан сўнг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси