Россияда генерал отиб кетилди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Россия пойтахти Москвада генерал-лейтенант Владимир Алексеевга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренконинг сўзларига кўра, бугун, 6 февраль куни Москвадаги Волоколамское шоссесида жойлашган тураржой биносида номаълум шахс генералга бир нечта ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи шаҳар шифохонасига юборилган.

Айни пайтда, генерални отган шахсни қидириш ишлари давом этмоқда. Терговчилар ва суд-тиббий экспертлар видеокузатув камералари ёзувларини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Владимир Степанович Алексеев – Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий разведка бош бошқармасининг биринчи ўринбосари ҳисобланади. У ушбу лавозимда 2011 йилдан бери фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг 2-Ғарбий округ ҳарбий суди судьялари ҳайъати генерал-лейтенант Игорь Кириллов ҳалок бўлган терактни содир этганликда айбланган Аҳмад Қурбоновга умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлагани ҳақида хабар берилган эди.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия суиқасд генерал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг