Россияда криптоактивларни нақд пулга айлантириш тақиқланади
Олам
−
10 Апрель 673 1 дақиқа
Россия ҳукумати мамлакат ичида криптоактивларни “нақдлаштириш” механизмини жорий этмайди. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Владимир Чистюхин РБК эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, соҳа қонуний тартибга солинганидан кейин ҳам расмий криптоалмашинув нуқталарида “биткоинни нақд пулга айлантириш” имкони бўлмайди.
“Биз барча операциялар, жумладан, фиат (оддий) валютада тўлов қилиш фақат нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши керак деб ҳисоблаймиз... Биз назорат механизми тўлиқ ва нормал ишлашини хоҳлаймиз”, дейди Чистюхин.
Унинг фикрича, бундай ёндашув криптоактивлардан ноқонуний схемаларда, жумладан, пул ювишда фойдаланиш хавфини камайтиради.
Давлат думаси криптобозорни легаллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қонун лойиҳасини апрель ойида кўриб чиқишни бошлайди. Қонун 2026 йил 1 июлдан кучга кириши режалаштирилган. Шундан сўнг фуқаролар ва компаниялар лицензияга эга восичилар орқали қонуний равишда криптовалюта сотиб олиши мумкин бўлади.
“Бозорда Марказий банк реестрига кирган криптоалмашинув нуқталари, брокерлар ва ишончли бошқарувчиларга ишлашга рухсат берилади. Ноқонуний фаолият ва қоидабузарликлар “қаттиқ жазоланади”, дея огоҳлантирган Чистюхин.
Унинг айтишича, ҳозирча Россияда Bitcoin, Ethereum ва USDT билан савдо қилиш мумкин бўлади. Бироқ мамлакат ичида крипто билан ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади.
Live
Барчаси