Россияда оғир аҳвола қолган 7 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
24 Апрель 2482 1 дақиқа
Россияда оғир аҳвола қолиб кетган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Новосибирск шаҳрида икки нафар ўзбекистонлик онанинг бири 5 та, иккинчиси 2 та вояга етмаган фарзанди билан оғир аҳволда қолган. Болаларнинг бирортасида ҳам ҳужжат бўлмаган.
Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳамда Бош консулхона томонидан барча ташкилий ишлар ҳал этилган. Хусусан, болаларга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилган. Шундан сўнг уларга авиачипталар олиниб, барчаси Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзандининг мураккаб вазияти ижобий ҳал этилиб, улар Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Live
Барчаси