Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд бошланди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов ДХХ томонидан ҳибсга олингани ва унга нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирга келиб тергов ҳаракатлари якунланган ва иш судга юборилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсупов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди.

Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 168 ва 28,211 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Саид-Абдулазиз Юсупов

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг