Саида Мирзиёева Венеция биенналеси очилишида қатнашди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Венеция биенналесидаги Ўзбекистон миллий павильонинг очилиш маросимида қатнашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Мирзиёеванинг билдиришича, замонавий жаҳон санъатининг энг нуфузли минбарларидан бири бўлган Венеция биенналеси жорий йилда “In Minor Keys” (“Минор оҳангларда”) шиори остида ўтказилмоқда. Мавзу ҳозирги давр учун жуда аниқ танланган, унда дунёни англаш борасидаги нозик ва мураккаб қарашлар мужассам.

“61-Венеция биенналесида Ўзбекистоннинг “The Aural Sea” миллий павильони очилиш маросимида нутқ сўзладим. Бу мен учун ўта аҳамиятли чиқиш бўлди”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Унинг билдиришича, лойиҳа Орол денгизи мавзусига бағишланган, бироқ бунда у фақатгина экологик фожиа тимсолида талқин қилинмаган. Ушбу экспозицияда Орол хотиралар, афсона ва ривоятлар ҳамда ижодий изланишлар макони сифатида намоён бўлган.

“Яна бир бор мамлакатимиз павильони биеннале иштирокчилари ва меҳмонларининг катта қизиқишига сазовор бўлиб, маданиятимиз билан яқиндан танишиш ва минтақамизга саёҳат қилиш истагини уйғотди”, дейди Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, Венеция биенналеси – дунёдаги энг қадимий ва нуфузли санъат форумларидан бири бўлиб, 1895 йилдан бери ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Ҳозирги вақтда 61-Халқаро бадиий кўргазма (Biennale Arte 2026) ўтказилмоқда. У 9 майдан 22 ноябргача давом этади. Кўргазма анъанавий равишда Жардини боғлари ва Арсенал (собиқ кемасозлик заводи) ҳудудларида, шунингдек, шаҳар бўйлаб турли майдонларда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Венеция биенналеси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг