Салоҳнинг агенти футболчининг келажаги ҳақида маълумот берди

Спорт

image

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг агенти Рами Аббос 33 ёшли футболчининг мавсум охирида клубдан кетиши эълон қилиниши ортидан унинг келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

“Биз Муҳаммаднинг кейинги мавсумда қаерда ўйнашини билмаймиз. Бу шуни англатадики, бошқа ҳеч ким ҳам билмайди”, дейди Рами Аббос.

Маълумот учун, Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль” сафида ўйнамоқда. Шу давр мобайнида у барча мусобақаларда 435 та ўйинда майдонга тушиб, 255 та гол урган ва 122 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. шунга қарамай, футболчи жорий ёзда эркин агент сифатида клубни тарк этади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум якунида “Ливерпуль”ни тарк этишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” Рами Аббос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг