Самарқандда ҳовлисида 51 туп наша ўстирган эркак ушланди (видео)
3-саҳифа
−
18 Апрель 6097 1 дақиқа
"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг кўламли профилактика тадбирлари давомида Самарқанд вилояти Нарпай тумани Ички ишлар бўлими Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан уйида гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 41 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони текширилганда, аввало унинг электр энергияси тизимига ноқонуний улангани маълум бўлган. Шунингдек, у 51 туп гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани ҳам аниқланган. Гиёҳвандлик ўсимлиги тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика марказининг маълумотномасига асосан, ушбу 51 туп яшил рангли ҳўл ҳолдаги ўсимликлар гиёҳвандлик ўсимлик турига кириши тасдиқланган. Ҳолат юзасидан Нарпай туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи шахс хонадонида 6 туп наша гиёҳвандлик воситасини етиштириб, парваришлаб келгани аниқланганди. Яна бир ҳолатда ўз хонадонида 21 туп наша гиёҳвандлик воситаларини етиштириб келаётган шахс ушланган. Унинг хонадонидан 1 килограммга яқин қуритиш учун олиб қўйилган гиёҳвандлик воситалари топилган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь