Самарқандда қизалоқ қудуққа тушиб кетди
Жамият
−
08 Ноябрь 2025 5340 1 дақиқа
Кеча, 7 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида ёш қизалоқ қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 22:48 да ФВБга шаҳарнинг “Абу Райхон Беруний” кўчасидаги қудуққа қизалоқ тушиб кетгани, уни қутқариш бўйича амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қудуққа тушиб, қизалоқни соғ-саломат қутқариб олган ҳамда ота-онасига топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қутқарувчилар ҳожатхонага тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолганди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль