Самарқандда 3 ёшли боғча боласи чўкиб кетиб вафот этди
3-саҳифа
−
15 Июнь 3625 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 3 ёшли бола боғча ҳудудидаги сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 июнь куни вилоятнинг Пайариқ тумани “Сарбозор” МФЙда жойлашган “Юлдузча” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси, 2023 йилда туғилган Р.М. муассаса ёнидаги умумтаълим мактаби ҳудудида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қурилган сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам 3 ёшли бола вафот этган эди.
Live
Барчаси