Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кило наркотик модда мусодара қилинди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бекобод шаҳрида Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддасида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, 2025 йилдан буён қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган шахс қўлга олинган. Унинг ижарага олган хонадони кўздан кечирилганда музлатгич ичидан 151 грамм “опий”, ҳожатхона шахтасидан эса 4 кг 971 грамм “гашиш” моддаси топилган. Тергов маълумотларига кўра, ушбу наркотик моддалар қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2003 йилда туғилган икки нафар фуқаро 932 грамм “гашиш” ва 2,5 грамм “опий” моддасини шартли харидорга 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Поп туманида 1 килограммдан ортиқ “гашиш” моддасини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Самарқанд наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг