Самарқандда қизчани босиб кетган юк машинаси ҳайдовчиси қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида велосипедда ҳаракатланаётган 14 ёшли қизни босиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган юк машинаси ҳайдовчиси 6 йилга қамалди. Бу ҳақда “Зaмон” хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 10 февраль куни соат 14:15 атрофида Темирйўлчилар маҳалласида содир бўлган. Вояга етмаган қиз укаси билан маҳаллага велосипед учишга чиққан. У ички йўлда кетаётганида бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган машинага урилган ва қатнов қисмига йиқилган.

Оқибатда қиз шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ғилдираклари остида қолиб, оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд давомида аниқланишича, 26 ёшли ҳайдовчи муқаддам ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, ҳодиса содир бўлган ҳудудда юк машиналари ҳаракати тақиқланганига қарамай, у мазкур йўлдан фойдаланган. Судда ҳайдовчида транспорт воситасини тўхтатиб қолиш учун техник имконият мавжудлиги тўғрисида хулоса эълон қилинган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан айбдор деб топилган.

Унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, судланувчидан жабрланувчи томон фойдасига 20 миллион сўм моддий ва 120 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 9 ёшли болани ЗИЛ машинаси уриб кетганди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган пиёда Ҳ.М. олган тан жароҳатлари билан шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг