Санкт-Петербургда миллатни аниқлайдиган камералар ўрнатилди
Олам
−
27 Август 3680 1 дақиқа
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри кўчаларида миллат ва ирқий белгилар бўйича одамларни кузатадиган камералар ишга туширилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 25 август куни шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва алоқа қўмитаси раиси ўринбосари Игорь Никонов маълум қилди.
У шаҳардаги бу каби камералар сонини айтмаган, бироқ “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар янгиликдан фойдаланиб тегишли қарорлар қабул қилмоқда”, дея аниқлик киритган.
“Бизда таҳлилнинг бир шакли бор – бир неча турдаги ирқлар, миллатлар ва олтита кўринишни таниб олиш. Бу орқали биз шаҳарнинг маълум жойларида маълум миллатларнинг тўпланишини аниқлашимиз мумкин”, дейди Никонов.
У депутатларнинг “Хавфсиз шаҳар” тизими ноқонуний меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазиятни кузатишда қандай ишлатилаётгани ҳақидаги саволига шу тариқа жавоб берган.
Маълумот учун, 2024 йил якунларига кўра, Санкт-Петербургда миграцион ўсиш 70,5 минг кишини ташкил этган. Бу 2023 йил (9,8 минг киши) билан таққослаганда 7,2 баравар кўп дегани.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февралида шаҳарнинг Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Олег Капитанов Санкт-Петербург ҳукумати йиғилишида шаҳар бўйлаб 8 мингта камерани этник мансубликни аниқлаш опсияси билан жиҳозлаш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди.
Live
Барчаси